Это интересно

  • ОКД
  • ЗКС
  • ИПО
  • КНПВ
  • Мондиоринг
  • Большой ринг
  • Французский ринг
  • Аджилити
  • Фризби

Опрос

Какой уровень дрессировки необходим Вашей собаке?
 

Полезные ссылки

РКФ

 

Все о дрессировке собак


Стрижка собак в Коломне

Поиск по сайту

​Дунё сиёсатидаги энг гўзал ва обрўли аёллар(Фото). Сугдиена аеллар журналы


Аёллар нимадан хафа бўлади: 5 та сабаб

Стрессли вазиятларга эркаклар ҳаракатлари билан жавоб берсалар, аёллар эса ҳис-туйғулари орқали муносабатларини ифодалайди. Хафагарчилик ўзида бир қанча негатив ҳиссиётларни ифодалагани боис, уни изоҳлаб бериш инсонга қийинчилик туғдиради. “Lady.mail.ru” нашри сизга муносабатларга путур етказмай, аразлаш йўлларини ўргатади.

Биринчи сабаб: шундай бўлиши керак деган фикр

Баъзида сийқаси чиққан, бахтли муносабатлар ниқоби остига яширинган қонун-қоидаларга инсон ўзи билмаган ҳолда бўйсунади. Масалан, эрнинг ишдан кеч келиши, совғанинг ёқмаганлиги, турмуш ўртоғининг илк учрашган кунларини унутганлиги аёлларнинг кўз ёшларига ва хафа бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай майда-чуйдаларни дугонасининг эри жуда яхши эслаб қолади. Ижтимоий тармоқда турмуш ўртоғи томондан совға қилинган гулдастани кўтариб тушган дугонасининг сурати ҳам аёлларнинг кайфиятини бузиши мумкин.

Эҳтиёт бўлинг! Идеал муносабатларга интилиш ҳис-туйғуларингизни ва хоҳишларингизни “умумий қонун-қоидаларга” алмаштириб, бировларнинг сценарийси асосида яшашга мажбур қилиши мумкин.

Нима қилиш керак? Хотирангизни янгиланг, ундан бўлар-бўлмас воқеаларни ўчириб ташланг. Турмуш ўртоғингиз гул совға қилмаса-да, гулдаста кўтариб, суратга тушинг ва ижтимоий тармоққа жойлаб,  “ҳеч қандай сабабсиз эрим гулдаста совға қилди, ундан фахрланаман”, деб изоҳ қолдиринг. Дугоналарингизга ҳам шундай турмуш ўртоқ насиб қилишини тиланг.

Иккинчи сабаб: зерикиш

Уй, иш — иш, уй. Дугонангиз билан телефон орқали қилинган суҳбатдан кейин унинг ҳаётидаги қизиқарли воқеаларни эшитиб, ўзингизни қурбон деб ҳис қила бошлайсиз. Хўрланган одам бор жойда, зулмкор ҳам топилади! Қарабсизки, кечқурунги дилсиёҳлик учун мавзу тайёр! Ишдан қайтгач, турмуш ўртоғингизга гапиргингиз келмай, қовоқ-тумшуқ қиласиз, ичимдагини топ деб хўмрайиб оласиз.

Эҳтиёт бўлинг! Негативдан илҳомланишдек ёмон одатни касб қиласиз. 

Нима қилиш керак? Сизга “зулм ўтказган” турмуш ўртоғингиз остона ҳатлагунига қадар эрталабки яхши кайфиятингизга қайтиб, барча гапларни унутишга ҳаракат қилинг. Оддийгина сўзлар орқали инсон кўнглига жароҳат етиши мумкинлигини яна бир бора хотирланг.

Учинчи сабаб: мени фақат хафа бўлганимдагина тушунишади деган фикр

“Хоҳлаганларингни қилинглар, энди мен аралашмайман!” деганча муаммодан эшик орқасига беркиниб, хафа бўлиш энг қулай усулдир. Аёл хафа бўлганидан хонада сочилиб ётган болалар ўйинчоқлари, кийимлари ўз-ўзидан йиғилиб қолмайди. Хафа бўлиш севган инсонларингни бошқаришнинг энг ўнғай усулидир. Аммо сизнинг хафа бўлиб, бирпасдан кейин буни унутишингизга яқинларингиз ўрганиб қолиши мумкин. Улар сизга бўйсунишга ҳаракат қилсалар-да, аммо қалбларида сиз етказган руҳий жароҳат излари қолади.

Эҳтиёт бўлинг! Хафа бўлиш орқали одамларни ўзингизга бўйсундириш, обрўйингизни тушириб юборади. 

Нима қилиш керак? Бу усул орқали ишончни суиистеъмол қилманг, бошқаришнинг бошқа йўлларини ўйлаб топинг. Масалан, ҳолатни тўғри тушунтиришга, сўзларингизни асослашга ҳаракат қилинг.

Тўртинчи сабаб: чунки ҳар бир одамнинг ўз режаси бор

Мабодо бирор режангиз амалга ошмай қолса, хафа бўласиз, аммо унинг кимнингдир айби билан амалга ошмай қолгани сизни баттар тушкунликка туширади. Масалан, “шанба куни ишга боришим керак эди, аммо ойим болаларимга қарашни истамади” ва ҳоказо...  Шундан кейин ойингиз дугонангиз билан телефон орқали бўладиган суҳбатнинг салбий қаҳрамонига айланади. 

Эҳтиёт бўлинг! Бошқаларнинг режаси сизнинг режангиз билан мос тушмаса, дарров улардан воз кечишга ҳаракат қилманг, бўлмаса ҳаётингиз танҳоликда кечишига сабабчи бўласиз.  

Нима қилиш керак? Ранжишдан лаззатланишни бас қилинг, вазиятни юмшатишга, бошқаларни тушунишга ҳаракат қилинг. Бу сизни стрессларни енгишингизга ёрдам беради. Агар хафагарчилигингиз ўтиб кетмаган бўлса, ўзингизни босиб, чин дилдан суҳбат қуришга интилинг. Дилсиёҳлик сабабига ойдинлик киритиш муносабатни бузмайди, балки унинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.  

Бешинчи сабаб: асаб чарчаши

Аёлларнинг эмоционал кайфияти жуда тез ўзгариб туради. Бунга ҳомиладорлик, бола эмизиш, оиладаги ва ишдаги муаммолар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Аёл оддий гапларни ҳам оғриқли қабул қилади. Масалан, нўхат гулли кўйлагимни мақтаган танишимга у ростдан ҳам ёқдимикан ё урфдан қолгани учун устимдан кулдими? Аёл танишидан ранжиб, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қаттиқ гапириб юбориши мумкин.

Эҳтиёт бўлинг! Ҳамма нарсани юракка яқин олиш атрофингиздаги инсонларнинг сиздан узоқлашишига сабаб бўлади. Кейинчалик дўстларингизнинг қўнғироқ қилмаслигидан, сиз билан учрашишни истамаганлигидан ранжишингиз мумкин.

Нима қилиш керак? Ўзингизни ҳазил орқали ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг. Қаршингизда ёмон одам эмас, балки жуда сезгир ва ҳушёр одам турганлигини тасаввур қилинг. Дилозор бўлмаса, хафагарчилик ҳам бўлмайди.

darakchi.uz

«АЁЛЛАР САЛТАНАТИ»НИ БОШЛАБ БЕРГАН КЎСЕМ СУЛТОН

Кўсем султон (1590–1651) Усмонийлар сулоласи султони Аҳмад I нинг биринчи ёки иккинчи хотини ҳамда султонлар Мурод IV ва Иброҳим I нинг онаси. Ўғиллари ҳукмронлик ҳилган даврда волида султон мартабасини эгаллаб, Усмонийлар империясисдаги энг нуфузли аёллардан бири саналган ва «Аёллар салтанати» деб аталадиган даврни бошлаб берган. Бу даврда ҳокимиятни қўлга киритган аёллар улкан салтанатни бошҳаришда бевосита иштирок этишган. Расман ҳали вояга етмаган ўғиллари тахтга чиҳҳан бўлса-да, ҳукму ҳарорларни уларнинг волидалари чиқаришарди. Гўзал, оҳила, маҳсадлари йўлида тоймайдиган, олдиларига буюк режаларни қўйган бу аёлларнинг номлари тарихга кирди.

1590 йили Грецияда дунёга келган Хасеки Моҳипайкар Кўсем волида султон асли исми Анастасия бўлиб, уни ёшлигида босниялик қароқчилар ўғирлаб кетиб, Усмоний туркларга қуллика сотишади. 15 яшарли Анастасия Султон Аҳмад Биринчининг муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлади. Ўткир ақли ва зийраклиги боис Кўсем ( «энг суюкли» – подишоҳ жориясини шундай деб атайди) бутун Топ-капи саройини ўзига бўйсиндиради, Султоннинг муҳаббатига эришади, унга ҳатор-ҳатор фарзандларни (тўрт ўғил ва тўрт қиз!) дунёга келитиради, шу билан бирга Аҳмад биринчининг энг яқин дўстига айланиб, унга умрининг охиригача ўз таъсирини ўтказиб келади. Қизларини катта-катта амалдорларга узатиб, уларнинг ёрдамига суянади.

1617 йили Аҳмад 28 ёшида оламдан ўтади. Қўсем бева қолади-ю, шу ондан бошлаб унинг салтанат тепасидаги зафарли юриши бошланади. Бундай баландларга ундан кейин ҳам, ундан аввал ҳам саройнинг ҳеч бир аёли эриша олмайди. У султонинг кўнгли учун қандай курашган бўлса, энди шаҳзодаларининг тақдири учун худди шундай курашни давом эттиради. Ворислик қоидаларига кўра Аҳмаднинг бошқа жориядан бўлган тўнғич ўғли Усмон тахтга ўтириши керак эди. Аммо Кўсем шаҳзоданинг вояга етмаганини ҳисобга олиб (ваҳоланки, Усмон отаси тахтга чиҳҳан ёшга – 13 га кирган бўлса-да), девон унинг номзодига қарши чиқишига эришади ва тахтга Мустафони – Аҳмаднинг укасини ўтирғизишади. Мустафо I номига султон бўлиб, у ақли ожиз бўлгани учун ҳам султоннинг бошқа ака-укалари сингари қатл этилмай омон қолганди. Унинг омон қолишида Кўсемнинг ҳам ҳиссаси бор ҳисобланади.

Кўсем Мустафонинг онаси бўлмагани боис у волида мартабасига эриша олмайди ва эски саройга жўнатиб юборилади ва у ерда Истанбулга қайтиш режасини тузади. Кейинги йилиёқ Мустафо тахтдан туширилиб ўрнини Усмон эгаллайди ва 1622 йиллгача туппа-тузук салтанатни бошқаради, аммо яничарилар қўзғолон кўтариб, уни тутиб ўлдиришади. Ўз навбатида Усмон ўлимидан бир йил аввал Кўсимнинг тўғич ўғли Маҳмудни ўлдиртирган бўлади. Усмоннинг бир нечта Хесекелари, яъниким фарзанд туғиши мумкин бўлан жориялари бўлишига қарамай, унинг ўғиллари йўқлиги муносабати билан тахтга ўз хоҳишига ҳарши яна Мустафо ўтиради. Унинг иккинчи бор тахтга чиҳиши ҳам узоққа чўзилмайди. Қосим навбатдаги давлат тўнтаришини уюштириб, ўзининг 11 яшарли ўғли Муродни подшоҳ қилиб ҳўяди ва 1632 йилгача уни расман бошҳариб туради. Элчилар Кўсем пардо ортида туриб ўғлига қандай жавоб беришни, у ёки бу масалада қандай қарорлар чиқаришни айтиб турарди, деб гувоҳлик қилишган.

Мурод IV вояга етгач, бадхулҳлиги бошини ейди. Ичкиликка берилгани боис 28 ёшида бирорта фарзанд кўрмай оламдан ўтади. 1640 йили салтанат тахтини унинг укаси Иброҳим эгаллайди ва Кўсем яна ҳокимиятни қўлига олади. Иброҳим акасига ўхшаб ҳокимиятни онасининг қўлига топшириб қўйишни истамай 21 ёшга кирганида онасини саройдан ҳайдайди. Аммо амакиси каби ақлан ожизроқ ва иродаси бўш бўлгани боис ҳокимият онасининг қўлидан жориялар қўлига ўтиб қолади. Бунга Кўсем чидолмайди.

1648 йили ўз онасининг иштироки билан Иброҳим тахтдан ҳулатилди ва ҳатл этилди, ҳатл этилган подшонинг етти яшарли ўғли Маҳмуд эса подшо қилиб қўйилади. Маҳмудга унинг онаси Турхон эмас, бувиси Кўсем васий этиб тайинланади.

Кўсем султон ҳаёти фожиавий якун топади. Набираси Маҳмуд тахтга чиққач, волида мартабасига кўтарилган унинг онаси Турхон билан муносабатлари бузилади. Турхон – Кўсемнинг Иброҳим исмли ўғлининг жорияси эди. Эрининг ўлимидан сўнг, Турхоннинг олти яшарли Маҳмуд исмли ўғлини тахтга ўтирғизишади. Энди йигирмага кирган ёш волидани тажрибасиз дея волидалик вазифаларидан четлатишлари туфайли юзага келган низо оқибатида Кўсемни ўз ётоғида бўғиб ўлдиришади.

darakchi.uz

​Дунё сиёсатидаги энг гўзал ва обрўли аёллар(Фото)

“Сиёсатчи” деганда кўз ўнгимизда костюм-шим кийган ўрта ёшли эркаклар гавдаланади. Бу соҳада фаолият юритадиган гўзал хилқат вакиллари эса ҳар доим ҳам жиддий қабул қилинмайди.

“AdMe.ru” қуйида биргина аёлда гўзаллик, ақл ва кучли феъл-атвор жам бўлиши мумкинлигини исботлаган сиёсатчи аёллар билан таништириб ўтади.

Мара Карфанья

Мария Розария (Мара) Карфанья — италиялик сиёсатчи, фотомодель ва телебошловчи.

У ўзининг ижодий фаолиятини 2004 йилда бошлаган. Халқ орасида Мара Карфаньяни Mara La Bella “Гўзал Мара” деб аташади.

Кармен Касс

Эстония Шахмат иттифоқи президенти(2004-2011). У ёшлигиданоқ шахматга қизиққан ва ўзи мисолида спортнинг бу турини оммалаштиришга ҳаракат қилган.

Сетрида Гига

Ливанлик ўта гўзал аёл ва таниқли сиёсатчи.

Сетрида Ливанда Суриянинг етакчилик қилишига қаршилик кўрсатган. У сиёсатга 1994 йилда кириб келган. Ўша йилда Ливандаги сиёсий партиялар қайта шаклланган ва Сетриданинг турмуш ўртоғи ҳибсга олинган эди. Аёл бор имкониятини ишга солиб, турмуш ўртоғининг озод этилишини талаб қилди.

Кураш 11 йил давом этди ва 2005 йилда унинг турмуш ўртоғи озодликка чиқди.

Қиролича Рания ал-Абдулла

Рания ал-Абдулла — Иордания қироличаси, қирол Абдалла II`нинг рафиқаси.

Рания 1995 йилда ўзи ташкил этган Иордания нодавлат фонди орқали аёлларга мамлакат иқтисодий ҳаётида иштирок этишларига ёрдам беради.

У аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатор ташаббуслар кўрсатган, болаларга шафқатсиз муносабат билан курашиш бўйича йирик кампания ташаббускори бўлган.

Кристина Элизабет Фернандес де Киршнер

Кристина Элизабет Фернандес де Киршнер — 2007 йилнинг 10 декабридан 2015 йилнинг 10 декабрига қадар Аргентина президенти.

Кристинанинг кўплаб таҳсинга сазовор ишлари орасида мамлакатда олигархлар кланларининг ва уларга бўйсунувчи ОАВларнинг таъсирини камайтириш алоҳида эътибор касб этади.

Орли Леви

Орли Леви-Абукасис — фотомодель, телебошловчи, исроиллик сиёсатчи.

Унинг сиёсатдаги асосий мақсадлари —муаммоли ўсмирлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, бепул тўгаракларни қайтариш,аҳолининг анча кенг тарқалган қатламларига бепул стоматология хизматларини кўрсатишни кенгайтириш, бойлар ва камбағаллар орасидаги тафовутни камайтиришдан иборат.

Раби Дхолла

Канада Либераллар партияси аъзоси Раби Дхолла Оқсоқоллар палатасида 204 йилдан 2011 йилгача фаолият юритган. 1984 йилда Ҳиндистонда зиддият пайтида Раби мамлакат бош вазири Гандига хат ёзиб, Панжобдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни сўраган.

Ўшанда у эндигина 10 ёшга кирган эди. Раби шу билан бирга Болливуд фильмларида ҳам суратга тушади.

Ева Кайли

Ева 24 ёшида Салоники шаҳри иттифоқига сайланган. У Греция парламентининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

У, шунингдек журналист ва телебошловчи сифатида ҳам фаолият юритган.

Кирстен Жиллибранд

Кирстен Жиллибранд — америкалик сиёсатчи ва Нью-Йорк штати кичик сенатори(2009 йилдан бошлаб).

Кирстен ўз фаолияти давомида соғлиқни сақлаш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кўплаб хайрли ишларни амалга оширган.

Шеридан Оливерия

2017 йилга қадар Шеридан Бразилия инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари бўйича конгресс котиби бўлган.

2014 йилда у катта миқдордаги овоз билан Конгресс аъзолигига сайланди.

Колинда Грабар-Китарович

Колинда Грабар-Китарович — хорватиялик сиёсий арбоб, дипломат ва ўзининг гўзаллиги билан дунёни забт этган аёл.

Хорватия тарихидаги биринчи аёл президент.

Моза бинт Насер аль Миснед

Қатарнинг биринчи хоними ва араб дунёсидаги энг қудратли аёллардан бири.

Моза Қатарнинг Янги “Кремний водийси”га айлантириш ташаббускори. Айнан шу мақсадда Қатар фан ва технологиялар боғи ташкил этилган.

darakchi.uz

99 фоиз аёллар йўл қўядиган 7 хато

Бир кўришда севишиб қолган одамнинг муҳаббати абадий бўлади, деган афсона мавжуд. Аслида ҳам шундаймикан? Аммо ҳеч ким шошилиб, уй қурмайди, касб танламайди, касалдан фориғ бўлмайди. Психологларнинг аниқлашича, эркак ва аёл муносабатларида масъулият кўпроқ аёлнинг зиммасига тушади. Шунинг учун жуфлар билан иш борилаётганда аёл билан алоҳида, эркак билан алоҳида гаплашилади. Эркаклар кўп ҳолларда аёлларни ноҳақ деб ҳисоблашади. Ҳақиқатан ҳам қачонки аёл ўзгарса, эркак ҳам ўзгаради. Аёллар билан ишлаган психологлар аксарият аёллар йўл қўядиган хатоликларни аниқлашди, қуйида уларнинг кенг тарқалган 7 таси билан танишишингиз мумкин. 

№ 1 хато: Ортиқча гапириш, кўп панд-насиҳат қилиш

Эркак ва аёл муносабатларидаги асосий хатолардан бири аёлнинг кўп гапириши, панд-насиҳат қилишидир. Баъзан аёл ўзининг нима учун кайфияти йўқлигини тушунтириш ўрнига “Мен сизга шунча тушунтирсам ҳам ҳеч балони тушунмайсиз...” деб гап бошлаб қолади. Аёл машинада кетаётганда ҳам йўл бўйи гапдан тўхтамайди, уйга келганда ҳам, ҳатто овқат вақтида ҳам жаврашдан тинмайди, эртаси куни ҳаммаси бошқатдан такрорланади. Бундай аёлдан эркакнинг тезда кўнгли совийди.  № 2 хато: Бир-бирига зид икки ҳолат

Бу икки ҳолат қуйидагилар: “Ҳар доим эришиладиган” ёки “Ҳеч қачон эришиб бўлмайдиган” аёллар мавжуд. Эришиш осон бўлган аёл жуфтининг олдида қадрини йўқотади. Мабодо аёл оилада “Она” вазифасини ўтайдиган бўлса, эркак унга севимли аёл сифатида қарай олмайди, чунки “Она” ва “Севимли аёл” тушунчаси умуман бири-бирига зид тушунчалардир. Шундан кейин у кўчадан бошқа аёлни қидира бошлайди.     Ҳақиқий аёл “Она” ва “Қиз” комбинациясидир. Кўпинча аёллар ҳамма нарсани эркакдан кутади, аслида эса қарсак икки қўлдан чиқади. 

№ 3 хато: Эркакни ерга уриш

Аёл кўп ҳолларда эрига “орзусидаги эркак” эмаслигини таъкидлашга ҳаракат қилади. “Жудаям дангасасиз!”, “Бу ҳол қачонгача давом этади?”, “Ҳеч қачон кўп пул тополмайсиз!” деб такрорлашни ёқтиради. Рафиқаси тарафдан айтилган бундай эътирозлар эркакнинг ўзига бўлган ишончини сўндиради.

№ 4 хато: Ҳақиқий бахтни англамаслик

Ота-оналарнинг асосий вазифаси қизига бахтни ҳис қилишни ўргатишдир. Қиз болалигида яхши баҳо олгани учун, яхши хулқи учун тақдирланишини билади. Катта ҳаётга қадам қўйганда эса орзусидаги йигитни учратиб, “Энди бахтли бўламан” деган ишонч пайдо бўлади. Аммо орадан 2-3 йил ўтгач, ўзи кутган бахтга эришмагач, ҳамма нарсадан ҳафсаласи пир бўлади. Шунинг учун қиз болага ёшлигиданоқ оддий нарсалардан ҳам ҳайратланишни, ҳақиқий бахт соғлик, тинчлик, хотиржамликда эканлигини тушунтириш лозим.

№ 5 хато: Болаларни эркалаш лозим

Болаларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш лозим. Агар қизингиз йиғлаётган бўлса, уни “Бўлар-бўлмасга кўз ёш тўкма”, деб уришмаслик лозим, балки “Сенинг ўрнингда бўлганимда мен ҳам йиғлаган бўлардим, ҳеч нимадан хавотир олма, мен сен биланман” деб кўнглини кўтаринг. Панд-насиҳат қилишдан ўзингизни тийинг. Аксарият аёллар эса, “Мен сенинг ўрнингда бўлганимда...” деб вазиятни баттар чигаллаштиришади.

№ 6 хато: Эркакка гап бермаслик

Эркак гапиришни ўрганиши лозим. Агар эркак сукут сақласа, аёл ўзини кераксиз ҳис қилади. Бироқ эркаклар ёлғизликда режа тузишни ёқтиради, бу ҳақда аёлга гапиришни лозим топмайди. Мабодо у “Уч йилдан кейин уй олиш учун, дам олиш кунларида ҳам ишламоқчиман”, деса аёл хурсанд бўлиб, уни қўллаб-қувватлайди. Эркакка рафиқаси билан бирга яшаётганлиги, у тайёрлаган овқатлардан истеъмол қилаётгани кифоя, у шу нарсаларни севги деб тушунади. Аммо аёл буни тушунмайди. Эркакнинг ишдан келиб, жимгина телевизор кўришини, бошқа хонада ухлаб қолишини тушунишни истамайди. Бу ҳақда эркакка савол берилганда, “Ахир мен у билан битта уйда яшаяпман-ку, ҳаммаси жойида”, деб жавоб беради. Аёл билан доимо гаплашиш лозим, эркак рафиқасига “Мен яхши кўрган овқатни пишир”, деса унинг шу гапдан ҳам боши кўкка етади.

№ 7 хато: Ўз гўзаллигини англамаслик

Нима учун аёл кўчага чиқишдан олдин кўзгу олдида куймаланади? Кўчадаги бегона одамларга чиройли кўринишга ҳаракат қилади, аммо уйидаги эрига гўзал кўриниш учун озгина вақтини қизғанади. Бунинг асосий сабаби аёлни кўпроқ жамоатчилик фикри қизиқтиради, эри эса ҳар доим у билан бирга, унинг фикрини у қадар аҳамиятли деб ҳисобламайди. Уйда ўзига қарамай, сочи тўзғиб юрса ҳам бўлаверади деган фикр энг хато фикрдир. Аёл ҳамма жойда гўзал бўлиши лозим.

Манба: Adme.ru

darakchi.uz

Аёллар кайфиятини гормонлар назорат қилади

Аёл организмидаги гормонлар нафақат ташқи қиёфа, балки характер ва кайфиятга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Қонида эстроген гормони даражаси пастроқ аёлларнинг жаҳли тезроқ, кайфияти ўзгарувчан бўлади. Бежиз юнончадан таржима қилганда эҳтирос қўзғайман, деган маънони билдирмай-да. Окситоцин гормони эса оналик инстинктини уйғотиб, табассум чақиради.

Соғлом аёл организмининг швейцар соати бу гормонлардир. Миядаги гипоталамус ва гипофиз безларидан гормонлар ҳайз циклининг аниқ бир кунида ажралади. Жинсий гормонлар (эстроген, прогестерон, тестостерон ва ҳ.к.) ҳайз циклини гуморал (қон орқали)  бошқаради. 11-14 ёшидан ҳайз кўра бошлаган қиз то климакс вақтигача гормонал ўзгаришларига бефарқ бўлмаслиги лозим.    

Циклнинг 1-5 кунлари: менструация

+ Организмдан тестостерон ва эстроген гормонлари ишлаб чиқариш даражаси юқори бўлади. Бу кўп аёлларга ғайрат бағишлаб, кайфиятини кўтаради. Ўз ўзига ишончни орттиради, шундай экан бу ҳар қандай шартнома, келишувлар учун зап вақти.

+Агар соғлом овқатланиш тарафдори бўлиб, ортиқча вазндан халос бўлиш учун ҳаракат қилаётган бўлсангиз, хавотирга ўрин йўқ. Чунки бу пайтда аёллар одатдагидан 12 фоиз камроқ овқат танаввул қиладилар. 

–Баъзи аёллар ўзларини суст, юк босгандек ҳис қиладилар. Қон кетиши оқибатида темир моддаси етишмовчилиги юзага келиши мумкин. Унинг ўрнини гўшт, тухум, дуккакли ўсимлик ва мевалар билан тўлдиринг.

–Иммунитет пасаяди. Шамоллашдан эҳтиёт бўлинг.

6-12 кунлар: эстроген ва тестостерон миқдори ошиб боради

+Маммография ўтказиш учун энг яхши пайт. Бу даврда тери тўқималари юмшоқ бўлгани сабаб унча оғриқ сезмайди.

13-кун: эстрогенлар энг юқори даражага чиқади

+ Қонда эстроген миқдори қанча кўп айланса, миянинг кулранг тўқималари ўз вазифаларини шунча яхшироқ бажаради. Натижажа аёлларда фахм-фаросат, ижодкорлик ва топқирлик хусусиятлари ҳар доимгидан юқори бўлади.

 +Овуляция арафасида аёллар жозибали бўла борадилар.

+Куч-қувват ва фаоллик кучаяди. Спорт билан шуғулланишнинг айни вақти.

+Зарарли одатлардан қутилишга жазм қилинг. Бу дамда чекишни ташлаган аёлдаги хумор азобларини эстрогеннинг юқори даражаси босиб туради.

14-кун:овуляция

+Оғриқ сезишнинг энг қуйи нуқтаси. Анчадан бери тиш даволашни режалаштириб юрган бўлсангиз, айнан шу кунни танланг. Одатда оғриқли кечадиган муолажалар “чивин чаққандек ҳам” бўлмайди.

 +Жинсий яқинликка майл ва таъсирчанлик ортади.

-Шикаст топиш эҳтимоли 3 баробар ошади. Кўндаланг кесишган пайлар эстроген сабаб таъсирга берилувчан бўлиб қолади.

15-22 кунлар: прогестерон ортади

+Ушбу гормон таъсирида аёл организми тўлиқ ҳаловатда бўлади. Энди аёл организми овуляциядан кейин ҳомиладорликка тайёрланади. Бу вақтни хуш ўтказиш учун турли дам оладиган, тинчлантирувчи  машғулотларга бағишланг.

+Шу кунларда ортиқча вазндан қутилишнинг айни пайти. Оддий гимнастика қилсангиз ҳам организмнинг ўзи 30 фоиз кўпроқ энергия сарфлайди. Қарабсизки, хипча бел,  сарвқомат дилбар ўзингиз.

23-28 кунлар: барча гормонлар фаоллиги сусаяди

–Бирданига кўп овқат егингиз келади. Қовурилган картошка ва доим тийилиб юрадиган ширинликларни кўрдим демай қоласиз. Бу организм модда талаб қилишидан келиб чиқади.

–Асабий ва ўта таъсирчан бўлиб қоласиз. Бу ҳолат ҳар учта аёлнинг бирида кузатилади. Асаб тизими энг майда муаммочаларга ҳам дош бера олмай, ўзингиз зада бўлишингиз мумкин. Кайфият ҳам расво. Сиз ҳам шундай ҳолатларни бошингиздан ўтказадиган бўлсангиз, маслаҳатимиз В6 витамини(банан, бошоқли ўсимликлар), кальций(йогурт, сут, пишлоқ), магний (ёнғоқ, писта ва яшил сабзавотлар)га бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Очиқ ҳавода сайр қилиш, енгил бадантарбия машқлари аҳволингизни енгиллаштиради.

Қизларда ҳайз бошланишининг кечикиши, туғиш ёшидаги аёлларда ҳомиладорликнинг юзага келмаслиги, ҳайзолди симптомларининг кузатилиши гормонал бузилишлардан дарак беради. Бундай пайтарда аёллар ҳайзнинг 2-3 кунида гормон текширишга қон топширишлари керак. Тиббий муассасага боришдан олдин тиш ювиш, нонушта қилиш таҳлилни адаштириши мумкин. Сут гормони пролактинга топширмоқчи бўлсангиз, гаплашмай турганингиз ҳам маъқул.

Гинеколог тавсиялари асосида Дилноза Умарова тайёрлади

darakchi.uz

Аёллар ўзларини бошқа аёллар билан таққослашининг 4 сабаби

Ресторанга овқатланишга борганда қўшни столда ўтирган аёлни диққат билан, эринмай кузатганмисиз? Агар бу вазият сизга яхши таниш бўлса, олимларнинг фикрича, сиз ёлғиз эмассиз. Чунки аёллар кўчадан ўтаётган бегона аёлни эркакларга нисбатан узоқ ва эътибор билан кузатади. Бунинг 4 сабабини “Lady.mail.ru” нашри сиз билан ўртоқлашади. 

Ўзини бошқалар билан таққослаш

Одам шаклидаги велосипед ихтиро қилган француз файласуфи “Ҳаммаси таққослаб кўрилганда билинади”, деган экан. Америкалик психолог Леон Фестингер бу фикр асосида “ижтимоий таққослаш назарияси”ни яратди. Унинг мазмуни шундан иборатки, гўзаллик ва омад инсоннинг ўзини баҳолаши учун мезон бўлолмайди, биз ўзимизни бошқалар билан таққослаб кўргандан кейингина баҳолай оламиз.

Йилига 300 дона тухум берадиган товуқ ўзини ишонч билан “Энг зўр товуқман!”, деб ҳисоблаши мумкин. Аммо бу жараён инсонларда бошқача кечади. “Ҳар қалай Ангела Меркель бўлмасам ҳам, карьерам ёмонмас. Буни устига мен ундан ёшроқ ва чиройлироқман, замонага мос кийинаман. Қўшни бўлимда ишлайдиган аёл мендан чиройли кийинса ҳам, ҳар қалай эри йўқ. Мени эса оилам, суюкли инсоним бор...” Аёллар шундай таққослашлар орқали ҳаётдаги ўз ўринларини, баҳоларини аниқлаб оладилар. 

Таққослаш, таҳлил қилиш учун ижтимоий тармоқлар энг қулай жойлардан бирига айланди. Аммо бу ерда осонгина тузоққа тушиш мумкин, ўзларининг идеал портретларини ижтимоий тармоққа жойлаштирган онлайн-қаҳрамон аёлларга ўзингизни таққослаб, тушкунликка тушманг. Чунки идеал одамнинг ўзи йўқ.

Ўзига нисбатан баҳони ошириш

Агар ўзимизни машҳур юлдузлар билан таққослашни ёқтирадиган бўлсак, уйдан чиқмаган маъқул. Шунинг учун кўчадан ўтаётган нотаниш аёлни мароқ билан томоша қилиб, ҳар қандай замонавий рентген аппаратини доғда қолдирамиз. Биз унинг ҳамма нарсасига — оёғининг учидан тортиб, қўлидаги тирноқларигача диққат билан эътибор берамиз. Агар унинг бирор камчилигини топадиган бўлсак, бундан қалбимиз қувончга тўлади.

Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Фақатгина биз бошқаларга баҳо бермаймиз, балки улар ҳам бизга баҳо беришади. Бу ҳаётимиздаги қўшимча стресс-фактор бўлади, чунки шусиз ҳам ҳар бир қадамимизни тергайдиган баджаҳл бошлиқ, серзарда қайнона ва иқтисодий инқирозлар бизга етиб-ортади. Swimwear номли онлайн-дўконнинг ўтказган сўровномасига кўра, аёлларнинг 42 % бошқа аёлларда катта таассурот қолдириш учунгина кийим сотиб олар экан. 

Агар тирноқ остидан кир қидириб, бошқа аёлларни кузатишни бас қилсангиз, атрофдаги одамлар кўзингизга меҳрибон ва самимийроқ кўрина бошлайди. 

Эри ташлаб кетганнинг сабабини англаш

Агар ҳаётимизда кўплаб тушунарсиз, кутилмаган воқеалар рўй бера бошласа хавотирга туша бошлаймиз. Ўзимизни хотиржам ҳис қилишимиз учун бизга тинчлик керак. Мабодо бирор нарсадан норози бўлиб, Коинотга “Нега айнан мен?” деб савол берсак, бизга “Чунки шундай режалаштирилган”, деб жавоб берса, бизни қониқтирмайди.  

“Нима сабабдан эрим мени ташлаб кетди, унинг нимаси мендан ортиқ?” деган ўй билан ижтимоий тармоқ орқали унинг фазилат ва камчиликларини санашга тушасиз. “Қадди-қомати келишган, отаси завод директори, шаҳар марказида уйи бор, пластик жарроҳлик қилдирган...” каби иборалар сизни ранжитса-да, саволингизга жавоб бўла олади.

Баъзида ўзимиздан айбни қидиришни истамай, таққослашга тушамиз: “Нима учун мен бўлим бошлиғи этиб тайинланмадим?”, “Нимага фалончида имтиёзли диплом, таниш-билишлари кўп-у, менда йўқ?” деган саволларини қалаштириб ташлаймиз-у, аммо охирги вақтларда бирорта китоб ўқимаганимизни, ўз устимизда ишламаганимизни, бирор оригинал ғоя ўйлаб топмаганимизни тан олмаймиз. 

 

Мукаммалликка интилиш

Бирор ўзингизга ёққан одамнинг қилиқларини, гапиришини, кийинишини ёқтириб, унинг одатларини такрорлай бошлайсиз. Бундай ҳолатда ўзлигингизни унутасиз. Ўзингизни атрофдагилар билан таққослаш худди болға билан мих қоқишни эслатади: ё михни деворга қоқиб киргизасиз ёки болғани бармоғингизга урасиз. Асбобни тўғри ишлата олмасангиз, унумли фойдалана олмасангиз, ўзингизга жабр қиласиз. Ҳеч қачон бир инсон иккинчи инсонни такрорламайди. Мукаммал бўлишга интилиб, ўз устингизда тинмай ишланг, аммо асло бировга ўхшашга ҳаракат қилманг.

darakchi.uz

Гўзал бўлиш учун ўзини қурбон қилган аёллар

Аёллар гўзаллик қурбонлик талаб қилишини ҳамма замонларда ҳам яхши билишган. Улар чиройли кўринишга эга бўлиш турли парҳезлардан, косметик воситалардан ва суртмалардан фойдаланишган. Баъзида бу гўзаллик уларга соғликлари эвазига жуда қимматга тушган, деб хабар берди “Interesno.cc” нашри.

Корсет

XVIII асрда Европада ингичка бел нафақат аёллар, балки эркаклар орасида ҳам урф бўлган. Ингичка белга эга бўлиш учун улар болалигидан бошлаб, корсет тақиб юришган.

Корсет қоматни тик тутиш учун ёрдам берса-да, қовурғаларни жуда қисган. Аёл ортиқча ҳаракатларни бажара олмаган. Корсетдаги ёғоч, темир ускуналар терига кириб, оғриқ берган, баъзида қовурға синишига ҳам сабаб бўлган. Кислород етишмаслиги оқибатида ҳушдан кетиш эса одатий ҳол бўлган.

35-40 сантиметрли ингичка белга эга бўлиш учун корсет кийилаётганда уни икки киши бор кучи билан икки томонга тортиб турган. Мунтазам равишда корсетда юриш қовурғаларнинг қийшайишига, юрак ва ўпка касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлган, ҳаттоки ўлимга ҳам олиб келган.   

Кўзга заҳарли белладонна томчиларини томизиш

Белладонна (заҳарли ўтсимон ўсимликдан тайёрланган дори) ва унинг фармакологик хусусиятлари инсониятга 2000 йилдан бери яхши таниш. Қадимги Греция ва Римда ундан заҳар сифатида фойдаланишган. Ўрта асрларда ялмоғизликда айбланган аёлларни суд қилишида айнан шу заҳар ишлатилган. Заҳар кучли галлюцинацияларни юзага келтирган. XVIII-XIX асарларда Европада белладон томчиларидан косметик восита сифатида фойдаланиш йўлга қўйилган. Уни италиялик аслзода хонимлар урфга киритган. Кўзга томизилган белладона томчилари кўз қорачиқларини кенгайтириб, унга маъноли ифода берган. Бошқа томондан эса у галлюцинация чақирган, кўзни кўр қилиб қўйган ва ёмон оқибатларга олиб келган. 

Оёқни қисиб боғлаш

Хитойда оёқни қисиб боғлаш минг йиллардан бери анъана тусини олган. Оёқ қанчалик кичкина бўлса, бу гўзаллик рамзи ҳисобланган. Бундай “гўзал” оёққа эга бўлиш учун қизлар бир умр даҳшатли оғриқларга чидашган. Керакли ҳажмдаги оёққа эга бўлиш учун қизлар етти ёшдан бошлаб, оёқларини сиқиб боғлаб юришган. Оёқ бош бармоғидан ташқари барча бармоқлар синиб кетган. Боғланган оёқлар туфайли қон айланиши бузилиб, тирноқлар яра бўлган ва некрозлар вужудга келган. ХХ аср бошларига келиб, аёллар оёғини сиқиб боғлаш тақиқланган. Бундай оёқлар учун пойафзал ишлаб чиқарувчи сўнгги фабрика 1999 йилда ёпилган ва унинг маҳсулотлари экспонат учун этнографик музейга топширилган. 

Маргимуш

XIX асрда маргимуш энг машҳур косметик воситалардан бирига айланди. У юзни тиниқлаштириб, кўзни ёрқинлаштиради, деб ҳисобланган. Маргимушни яна “қон айланиши”ни яхшилаш учун истеъмол қилишган. Аслзода хонимлар юзни тиниқлаштириш деганда, рангпарликни тушунган. Маргимушдан оз миқдорда, аста-секинлик билан миқдорини кўпайтириб, қабул қилишган. Организмда заҳарнинг тўпланиши қалқонсимон без касаллигини келтириб чиқариб, ўлимга ҳам олиб келган. Маргимуш қабул қилишни бошлаган аёл уни умрининг охиригача истеъмол қилишга мажбур бўлган.

Тасмасимон чувалчангни ютиш

XX асрда озғинлик урфга кирганлиги боис, аксарият аёллар озиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлиб, ҳатто чувалчанг ютишга ҳам рози бўлишди. Инсон организмига тушган паразитлар озиқ моддаларни ва ёғ заҳирасини истеъмол қилган. Натижада инсон озиб кетган, чувалчанг эса ўсиб, 50 сантиметрга етган. Керакли натижага эришилгач, чувалчанг махсус препаратлар билан ёки жарроҳлик йўли билан олиб ташланган. Бунинг хавфли томони шундаки, чувалчанглар инсон организмида нафақат озиқланишга, балки кўпайишга ҳам ҳаракат қилишади. Энг катта чувалчанглар олиб ташлангани билан болалари организмда сақланиб қолиши туфайли ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Радиоактив косметика

ХХ асрга келиб, гўзалликка интилиш ҳатто телбалик даражасига етди. Масалан, 1932 йилда Францияда икки тадбиркор аёллар учун “Tho-Radia” номли косметик воситалар ишлаб чиқара бошлайди. Пудра ва юз креми таркибига ўша пайтда мўъжизавий кучга эга деб ҳисобланган радий моддаси қўшилган. Тадбиркорларнинг фикрича, радий моддаси юзни ажиндан халос қилган. Бундай косметик воситалардан фойдаланган аёллар гўзаллик эвазига нурланиш касалига чалинган. Радий моддаси хавфли деб ҳисобланишига қарамай, “Tho-Radia” маҳсулотлари 1960 йилга қадар сотилган.

Қўрғошинли упа

XVII асрда Европада юз терисининг ранги ва силлиқлигига катта эътибор қаратилган. Аслзодаларга хос рангпарлик яна урфга кирган. Бунинг учун аёллар қон топширишга ҳам рози бўлишган. Юзни оқартириш учун заҳарли симоб ва қўрғошин моддалари қўшилган косметик воситалар ишлаб чиқарилган. Қўрғошинли пудра юздаги доғларни беркитиш хусусиятига эга бўлган. XVII асрда бундай косметик воситалар шол, мия саратони ва ички аъзоларнинг ишдан чиқишига сабаб бўлишини ҳеч ким англамаган.

Пудра таркибига қўрғошин моддасини қўшиш XX аср бошларигача сақланиб қолган, ҳозирда эса пудра учун тальк моддаси ишлатилади.

darakchi.uz


Смотрите также

KDC-Toru | Все права защищены © 2018 | Карта сайта